АҚАБАДАГИ ИККИНЧИ БАЙЪАТ Ақабадаги биринчи байъат яхшилик ва барака бўлди. Зеро, Ислом динига кирганлар озчилик бўлишига қарамасдан, Расулуллоҳ с.а.в.нинг асҳобларидан битта шахс - Мусъаб улар билан биргаликда Мадинани ва у жамиятдаги мавжуд фикр ва туйғуларни ўзгартириб юборишга кифоя қилди. Маккадаги мусулмонлар кўпчилик бўлишса-да, бироқ омма улардан ажралган эди. Чунки жамоатлар иймон келтирмади, жамият исломий фикр ва туйғулардан таъсирланмади. Мадинада эса одамлар оммавий тарзда Исломга киришди, у ердаги жамият Ислом билан, унинг фикри ва туйғулари билан таъсирланди. Бу нарса шунга далолат қиладики, шахсларнинг иймони, бу шахслар қанчалар кучли бўлмасин, жамиятдан ва оммадан ажралган ҳолда на жамиятга ва на оммага таъсир ўтказа олади. Одамлар ўртасидаги мавжуд алоқалар, фикр ва туйғулар орқали таъсирланса, даъватчилар сони қанчалар оз бўлса ҳам, ўзгариш юз беради. Яна шу нарса аён бўладики, жамият Маккадагидек куфрда қотиб қолган пайтда, бузуқ фикрдан холи бўлган Мадина аҳлидек даъватни қабул қилиши осон кечмайди. Шунинг учун Мадинадаги жамият Маккадагидан кўра Исломдан кўпроқ таъсирланди. Зеро, Мадинадаги одамлар ўзлари кўтариб юрган фикрларнинг хатолигини ҳис қилар, бошқа фикрларни ва ҳаётлари учун бошқа низомни излар эдилар. Ҳолбуки, Макка жамияти - хусусан Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл ва Абу Суфён каби куфрнинг бошлари - ўз ҳолатидан хурсанд, унинг ўзгармай қолишини хоҳлар эди. Шунинг учун Мусъаб Мадинада қисқа вақт ичида даъватга қизиқишни кўради. У одамларни Исломга даъват қилиб, Ислом фикрлари ва аҳкомлари билан одамларга сақофат беради. Даъватини тез қабул қилаётганларидан, Исломга ва унинг аҳкомларини тушунишга интилаётганларидан хурсанд бўлади. Мусулмонларнинг сони кўпаяётгани туфайли Мадинадаги Ислом кучаяётганидан кўнгли кўтарилиб, таълим бериш ва даъватни тарқатишда ғайратига ғайрат қўшилади. Мадинада бир йилни шундай ўтказган Мусъаб ҳаж мавсумида Маккага қайтиб, Расулуллоҳ с.а.в.га мусулмонларнинг хабарини, қувватини, Исломни ва унинг тарқалиши кучаяётганини айтиб берди. Мадинадаги жамият фақат Расулуллоҳ с.а.в. ҳақларида гапирадиган бўлиб қолганини, бутун Мадинада Исломдан бошқа нарса йўқлигини, уларнинг Исломни барча нарсага ғолиб қила оладиган куч-қувватга эга эканлигини ва бу йил баъзи мусулмонлар, яъни Оллоҳга иймонлари энг кучлилари, Оллоҳнинг рисолатини кўтариб чиқишга тайёрлари ва Оллоҳнинг динини ҳимоя қилишга қодирлари Маккага келишларини айтди. Расулуллоҳ с.а.в. Мусъабнинг хабаридан хурсанд бўлдилар. Бу иш устида узоқ фикр юритдилар, Макка ва Мадина жамиятларини бир-бирига таққослаб кўра бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в. Маккада узлуксиз ўн икки йилни Оллоҳга даъват қилиб ўтказдилар, кучларини аямадилар, озорларнинг ҳамма турларига сабр қилдилар, шунга қарамасдан бу жамият даъватга йўл
28-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|